Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди

Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Қирғизистон президенти Садир Жапаров 15 март куни Бишкек шаҳридаги Имом Сарахсий номли марказий жоме масжидга ташриф буюрди. У масжидда намоз ўқиди ва рўзадорларга ифторлик қилиб берди.

Қирғизистон президентининг матбуот котиби Асқад Алагўзовга кўра, давлат раҳбари муқаддас Рамазон ойи бошланиши муносабати билан барчани табриклаган. У мусулмонларни диний билимларни махсус билимга эга уламолардан ўрганишга чорлаган.
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
С.Жапаров, шунингдек, мамлакатда болалар орасида қизамиқ касаллиги тарқалиши кўпайганидан хавотир изҳор қилган. Ушбу хасталикка чалинган болаларнинг аксари эмланмагани аниқланган. Шунга кўра сиёсий етакчи болаларни эмлашнинг муҳимлигини таъкидлаган.
Қирғизистон президенти масжидда намоз ўқиб, ифторлик берди
Қирғизистон раҳбари ўз табриги сўнггида Аллоҳ таолодан рўзадорларнинг ибодатлари қабул бўлиши, қирғиз халқига тинчлик ҳамда фаровонлик беришини сўраган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.