Россия Украина пойтахтига 31 та ракета учирди

Россия Украина пойтахтига 31 та ракета учирди
Фото: Reuters
Россия 21 март куни Украина пойтахти Киевга ракета зарбалари берди, натижада камида 10 киши жароҳатланди. Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари барча ракеталарни тутиб олса-да, турар жой бинолари ва саноат объектларига зарар етди.

Киевга зарба сўнгги ҳафталарда кузатилган энг йирик ҳужум саналади. Шаҳар ҳам баллистик, ҳам қанотли ракеталар билан нишонга олинган.
Россия Украина пойтахтига 31 та ракета учирди
Фото: Reuters
\"44 кунлик танаффусдан кейин душман Киевга яна ракета ҳужумини уюштирди. Барча фавқулодда хизматлар жойида ишламоқда. Ракета ҳужуми оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда\", — деди Киев ҳарбий администрацияси раҳбари Сергей Попко.
Россия Украина пойтахтига 31 та ракета учирди
Фото: Киев шаҳар ҳарбий администрацияси
Шаҳар мэри Виталий Кличконинг айтишича, бутун шаҳар бўйлаб камида 10 киши жароҳатланган. Касалхонага олиб кетилган икки киши орасида 11 ёшли қиз ҳам бор.
Россия Украина пойтахтига 31 та ракета учирди
Фото: Киев шаҳар ҳарбий администрацияси
\"Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Россиянинг пойтахтга қаратилган барча 31 та ракетасини уриб туширган\", — деди ҳаво кучлари қўмондони.
Попконинг айтишича, россиялик ҳарбийлар стратегик бомбардимончи самолётлардан фойдаланган. Ҳаво ҳужумидан огоҳлантириш тизими деярли уч соат давом этган.
Россия Украина пойтахтига 31 та ракета учирди
Фото: Reuters
Кличконинг айтишича, ракета қолдиқлари бир нечта турар жой бинолари, саноат объектлари ва болалар боғчасига тушган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.