Песков Европа Иттифоқи раҳбарларини Украина атрофидаги вазиятни кескинлаштиришда айблади

Песков Европа Иттифоқи раҳбарларини Украина атрофидаги вазиятни кескинлаштиришда айблади
Фото: Google Images
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, Европа давлатлари раҳбарлари Украинадаги вазиятни кескинлаштирмоқда.

\"Европаликлар “ва-банк”ка киришмоқда. Улар вазият тез ўзгариб бораётганини ва у украиналиклар учун тўлиқ таназзулга юз тутаётганини кўрмоқда. Шунинг учун европаликларнинг ўзи вазиятни кескинлаштирмоқда\", — деди Дмитрий Песков Франция президенти Эммануэль Макроннинг баёнотларига изоҳ бериш сўралганда.

Эммануэль Макрон бир неча бор Украинага қўшин юбориши мумкинлигини истисно қилмади. Шу билан бирга, у Украина расмийлари сўраган тақдирдагина бундай сценарий юзага келиши мумкинлигини тушунтирди. Бугун, 11 май куни Макрон Украинага француз қўшинларини юборишни истисно қилмаслигини яна бир бор таъкидлади. Бироқ у бундай қадам керак бўлмаслигига умид билдирди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.