Роналду яна бир олқишга сазовор ҳаракатни амалга оширди

Роналду яна бир олқишга сазовор ҳаракатни амалга оширди
Криштиану Роналду Евро-2024 мусобақасининг 1/8 финалида Словения билан ўйиндан сўнг 4 ёшли бемор мухлиси билан учрашди.

Сурияда туғилган бола 2023 йил октябрь ойидан бери Германияда истиқомат қилади. Унинг ота-онаси немис шифокорлари унинг саратонини даволай олишларига умид қилиб, ушбу давлатга кўчиб ўтишга қарор қилишган.

Ўйиндан сўнг Роналду трибунада Авар билан учрашди ва у билан суратга тушди. Шунингдек, Криштиану боланинг футболкаси, кепкаси ва тўпига имзо чекди. Учрашув Германиянинг \"hr3\" радиостанцияси томонидан ташкил этилди.
Роналду яна бир олқишга сазовор ҳаракатни амалга оширди
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.