Ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларни ўчириб ташлаган машҳурлар

Ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларни ўчириб ташлаган машҳурлар
Сизнингча, барча машҳур шахслар интернетдаги ҳаётини ҳамма билан баҳам кўришни хоҳлайдими? Аммо мазкур юлдузлар учун виртуал дунёда нима содир бўлиши муҳим эмас, улар учун реаллик муҳимроқ.

Эмма Стоун
Ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларни ўчириб ташлаган машҳурлар
Эмма Стоун ижтимоий тармоқларга умуман ишонмайди. Юлдуз 2012 йилда аккаунти бузиб кирилганидан кейин ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тўхтатди. Шунингдек, у рақамли дунё мутлақо салбий эканлигини тан олади.

Замонавий дунёда одамларнинг ҳаёти ижтимоий тармоқлардаги фаоллик ва қайси фотосуратлар кўпроқ лайк олишини танлашдан иборат. Агар одамлар медиа соҳасида бундай маълумотлар оқимини бошқара олса, ўша ҳаммани назорат қилади”, дейди актриса.

Жулия Робертс
Ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларни ўчириб ташлаган машҳурлар
Аккаунтни юритишдан воз кечишнинг яна бир қизиқарли сабаби — мукаммалликни рад этишдир. Бир неча йил аввал Жулия Робертс ўзининг ижтимоий тармоқларидаги аккаунтларини ўчириб ташлади, чунки обуначилари гўё ниқоб тақиб олгандек эди. Ўшандан бери Робертс учун фақат ҳақиқий ҳис-туйғулар биринчи ўринда туради.

Крисси Тиган
Ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларни ўчириб ташлаган машҳурлар
Крисси Тиган эса ўз ҳаётидан салбий фикрларни чиқариб ташлаш учун Twitterъдан чиқиб кетган. Юлдуз платформа унинг ҳолатига ёмон таъсир қилишини таъкидлайди:

У ерда хейтерлар жуда кўп. Аммо 10 йилдан кўпроқ вақт давомида сиз менинг оламим эдингиз. Биз бу ерда яратган олам учун мен сизлардан қарздорман. Ҳақиқатан ҳам кўпчилигингизни ўзимнинг ҳақиқий дўстларим деб биламан.”

Эд Ширан
Ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларни ўчириб ташлаган машҳурлар
Маълум бўлишича, ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларини ўчириш санъаткор учун одатий ҳолга айланиб қолган. Эд Ширан концерт турнеларидан сўнг дам олиш мақсадида бир неча бор ижтимоий тармоқлардан чиқиб кетган. 2022 йилда эса мусиқачи телефондан камдан кам фойдаланиши сабабли ижтимоий тармоқларни умуман юритмаслигини таъкидлайди.

Крис Эванс
Ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларни ўчириб ташлаган машҳурлар
2023 йилда Капитан Америка виртуал дунёдан дам олмоқчи эканлигини эълон қилди. У кўп вақтини экранда ўтказаётгани учун бир оз чалғимоқчи эканини айтди.

Мен бир оз танаффус қилмоқчиман. Ҳаммангизни жуда яхши кўраман! Бу ҳақда нега бунчалик ишонч билан айтаётганимни билмайман. Чунки бу жуда машаққатли қадам ва катта масъулият”.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.