Гурбангули Бердимуҳамедов Туркия президенти ўғлига итлар совға қилди

Гурбангули Бердимуҳамедов Туркия президенти ўғлига итлар совға қилди
Фото: “Хроники Туркменистана”
Туркманистон собиқ президенти ва Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Туркия президенти ўғли Билол Эрдўғонга итлар совға қилди. Бу ҳақда “Хроника Туркменистана” хабар берди.

Бутунжаҳон этник спорт конфедерацияси раиси Билол Эрдўғон Туркманистон мустақиллиги куни арафасида Ашхободга ташриф буюрган. Гурбангули Бердимуҳамедов у билан Туркманистонда спортни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилган.
Гурбангули Бердимуҳамедов Туркия президенти ўғлига итлар совға қилди
Фото: “Хроника Туркменистана”
Байрам совғаси сифатида Бердимуҳамедов унга иккита Алабай итини совға қилган. Меҳмонга Арқадағ шаҳри ҳам кўрсатилган. Мазкур шаҳар 29 июнь куни очилган бўлиб, унинг қиёфасида миллий меъморчилик анъаналари ҳамда меъморчилик ва дизайндаги замонавий йўналишлар уйғунлашган.
Гурбангули Бердимуҳамедов Туркия президенти ўғлига итлар совға қилди
Фото: “Хроника Туркменистана”
Таъкидланишича, амалдаги президент Сердар Бердимуҳамедов Билол Эрдўғон билан “спорт соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш”ни ҳам муҳокама қилган.
Гурбангули Бердимуҳамедов Туркия президенти ўғлига итлар совға қилди
Фото: “Хроника Туркменистана”
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.