Хитойда дарахт шаклидаги вертикал парк яратилди (фото)

Хитойда дарахт шаклидаги вертикал парк яратилди (фото)
Хитойнинг тарихий Сиан шаҳрида дарахт шаклидаги вертикал парк қурилди. Иншоот муаллифи Heatherwick Studio, деб ёзмоқда New Atlas нашри. Баргларни эслатувчи зинапояли айвонларга эга минора ташриф буюрувчиларга панорамали манзарадан баҳраманд бўлиш имконини беради.
Хитойда дарахт шаклидаги вертикал парк яратилди (фото)
Xi’an Tree(“Сиан дарахти”)нинг баландлиги 57 метрни ташкил этади. Унда 56 та терраса ва каскад боғлар бор. Паркда Ипак йўлидаги Алп тундрасидан тортиб қуруқ даштларгача бўлган табиатнинг хилма-хиллигини намойиш этувчи ўсимликлар ўтқазилган. Энг юқори қисмида эса боғ жойлашган.
Хитойда дарахт шаклидаги вертикал парк яратилди (фото)
Ботаника боғи каби, ҳар бир бўлим ўзида ноёб ўсимликлар хилма-хиллигини жамлаган бўлиб, уларнинг аксариятини сиз илгари ҳеч қачон кўрмагансиз. Юқоридан туриб, Сианнинг янги ва эски қисмлари уйғунлашиб кетган манзарасини кузатишингиз мумкин”, — деб таъкидлайди Heatherwick Studio.
Хитойда дарахт шаклидаги вертикал парк яратилди (фото)
Дарахт шаклида яратилган парк ва бутун ҳудуднинг дизайни Сиандаги машҳур терракота армиясидан илҳомланган — бу милоддан аввалги 210-209 йилларда барпо этилган минглаб хитой жангчилари ва уларнинг отлари ҳайкаллари дафн этилган жой. Қурилиш жараёнида Heatherwick Studio маҳаллий кулоллар билан ҳамкорлик қилди, улар 100 000 дан ортиқ сопол плиталар тайёрлаб берди. Шунингдек, дизайнда анъанавий Хитой ибодатхоналари томларига ишора қилинганини ҳам кўриш мумкин.
Хитойда дарахт шаклидаги вертикал парк яратилди (фото)
Лойиҳа боғдан ташқари турар жой бинолари, савдо марказлари, очиқ майдонлар, офислар ва меҳмонхона мажмуаларини ўз ичига олади. Шунингдек, ҳашаматли кўкаламзорлар ва кўплаб пиёдалар йўлаклари барпо этилган.

Heatherwick Studio илгари Ню Йоркда Little Island парки, шунингдек, Токио марказида янги туман қурганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.