Шавкат Мирзиёев Малайзияга етиб борди

Шавкат Мирзиёев Малайзияга етиб борди
Шавкат Мирзиёев Малайзия бош вазири Анвар Иброҳимнинг таклифига биноан 4 феврал куни кечқурун расмий ташриф билан ушбу мамлакатга борди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Куала-Лумпур халқаро аэропортида Ўзбекистон президентини Малайзия парламенти Вакиллар палатаси спикери Жоҳари бин Абдул, таълим вазири Замбри Абдулқодир ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ўзбекистон етакчисининг ташрифи шарафига фахрий қоровул саф тортди, икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди.
Шавкат Мирзиёев Малайзияга етиб борди
Шавкат Мирзиёев аэропортда Малайзия парламенти спикери билан учрашув ўтказди. Бўлажак олий даражадаги учрашувлар кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.

Парламентлар доирасида фаол ҳамкорлик ва алмашинувларни давом эттириш, ўзаро ташрифлар ва дўстлик гуруҳлари тадбирларини ташкил этиш, қонун ижодкорлиги масалаларида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш, муҳим инвестициявий, инфратузилмавий, ижтимоий ва маданий-гуманитар дастурларни амалга оширишга кўмаклашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шавкат Мирзиёев Малайзияга етиб борди
Ташриф дастурининг асосий тадбирлари эртага, 5 феврал куни бўлиб ўтади.

Ўзбекистон президенти ва Малайзия бош вазири олий даражада музокаралар ўтказади ҳамда Ўзбекистон-Малайзия бизнес форумида иштирок этади. Саммит якунида қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
Шавкат Мирзиёев Малайзияга етиб борди
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.