Илон Маск OpenAI’ни сотиб олиш ниятида

Илон Маск OpenAI’ни сотиб олиш ниятида
WSJ нашрига кўра, Илон Маск OpenAI’ни сотиб олиш бўйича расмий таклиф юборди. У компания учун $97,4 миллиард таклиф қилмоқда.

Маск ChatGPT’нинг яратилишида иштирок этган, аммо кейинчалик лойиҳани тарк этган эди. Кейинги йилларда у OpenAI’ни танқид қилиб, нейротармоқ хизматларини пуллик қилганликларини нотўғри деб атаган. Унинг мақсади сунъий интеллектдан фойдаланишни ҳамма учун бепул қилиш бўлиши мумкин.

Бунга жавобан ChatGPT раҳбари Сем Альтман қизиқарли таклиф билан чиқди:
\"Агар хоҳласангиз, биз Twitter’ни $9,74 миллиардга сотиб оламиз.\"

Аммо бу қарорни OpenAI директорлар кенгаши қабул қилиши керак.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.