Россиянинг МДҲдаги 7 та "зарба берувчи муштлари"

Россиянинг МДҲдаги 7 та "зарба берувчи муштлари"
Россиянинг МДҲдаги 7 та "зарба берувчи муштлари"

Яқинда Россия ва Арманистон қуролли кучларнинг бирлашган гуруҳини яратишга келишиб олдилар, бунга кўра Арманистонда \"Искандер\" ракета мажмуалари жойлаштирилади. Қуйида Россиянинг МДҲ давлатлари ҳудудида жойлашган ва бу давлатларнинг хавфсизлигини мустаҳкамловчи 7 та ҳарбий базаси ва бошқа муҳим армия объектлари ҳақида қисқача маълумот берилган, дейилади \"Кун\" нашрида.

Арманистон
Россиянинг МДҲдаги 7 та "зарба берувчи муштлари"

Арманистоннинг Гюмри шаҳрида Россиянинг 5 минг кишилик 102-ҳарбий базаси жойлашган. Бу база С-300 зенит ракета мажмуалари ва МиГ-29 самолётлари билан жиҳозланган бўлиб, 1995 йилда яратилган ва 49 йиллик муддатга тузилган давлатлараро келишувга кўра МДҲ ҳаво ҳужумига қарши бирлашган мудофаа тизими доирасида ҳарбий навбатчилик олиб боради. Бу келишувга кўра Россиядан база учун ҳақ олинмайди.

Беларусь
Россиянинг МДҲдаги 7 та "зарба берувчи муштлари"

Беларусда Ганцевичи аҳоли пункти яқинида \"Волга\" радиолокацион станцияси фаолият юритади. У ракета ҳужуми ҳақида огоҳлантирувчи тизим таркибига киради. 2003 йил 1 октябрда ҳарбий навбатчиликка қўйилган станция шимоли-ғарбий йўналишда учирилган қитъалараро баллистик ракеталарнинг учирилишини кузатишга имкон беради. Станция учун ажратилган ер Россияга 2020 йилгача фойдаланиш учун берилган.

Тожикистон
Россиянинг МДҲдаги 7 та "зарба берувчи муштлари"

Тожикистон ҳудудида Россиянинг 201-ҳарбий базаси жойлашган, у 201-мотоўқчи дивизия негизида 2004 йилдан 2005 йилгача бир йил давомида яратилган. База таркибига Тожикистоннинг учта шаҳрида жойлашган бир қатор қисм ва бўлинмалар ҳамда Ляур, Момирак, Самбули полигонлари киради. Базада хизмат ўтаётган ҳарбийлар сони 7,5 минг кишини ташкил қилади.

Қирғизистон
Россиянинг МДҲдаги 7 та "зарба берувчи муштлари"

2012 йилда Москва ва Бишкек ўртасида Қирғизистонда Россиянинг бирлашган ҳарбий базасини яратиш ҳақида келишув тузилган. Бу база авиацион база, кемаларга қарши торпедо қуролини синовдан ўтказиш базаси ва Россия ҳарбий-денгиз флотининг \"Марево\" алоқа узелини ўз ичига олади. Алоқа узели Россия ҳарбий-денгиз флотининг бош штаби ва ҳарбий навбатчиликдаги сув ости кемалари ўртасидаги алоқани таъминлайди.

Қозоғистон
Россиянинг МДҲдаги 7 та "зарба берувчи муштлари"

Қозоғистон ҳудудида Россиянинг 5-давлат синов космодроми (Бойқўнғир таркибига киради), транспорт авиациясининг алоҳида полки (Қўстанай), алоҳида радиотехник узел, Сари-Шаған ҳаво ҳужумига ва ракеталар ҳужумига қарши мудофаа стратегик воситалари полигони жойлашган.

Абхазия
Россиянинг МДҲдаги 7 та "зарба берувчи муштлари"

2009 йилдан Абхазияда Россия қуролли кучларининг 4 минг кишилик 7-бирлашган ҳарбий базаси жойлашган. Унинг таркибига Гудаути туманидаги Бомбора ҳарбий аэродроми, Очамчирадаги полигон ва портнинг бир қисми, Кодор дараси ва Ингур ГЭСи яқинидаги Россия-Абхазия ҳарбий гарнизонлари киради.

Приднестровье
Россиянинг МДҲдаги 7 та "зарба берувчи муштлари"

2015 йил май ҳолатига кўра, Приднестровьеда Россиянинг 412 ҳарбийдан иборат тинчликпарвар кучлари батальони ва Колбасна қишлоғидаги ўқ-дорилар омборини қўриқлаш учун 1,5 минг аскардан иборат 13692-ҳарбий қисмнинг 2 та батальони жойлашган бўлган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.