Қуёшда кучли чақнашлар кузатилди

Бугун, 25-май куни, Қуёшда иккита кучли чақнаш содир бўлди: бири Х синфига, иккинчиси М синфига мансуб. Бу ҳақда Россиянинг Федоров номидаги Амалий Геофизика Институти хабар бермоқда.
Институт маълумотларига кўра, Москва вақти билан соат 04:52 да Қуёшнинг 4098 (С05W22) доғлар гуруҳида рентген диапазонида 17 дақиқа давом этган Х1.1 кучланишли чақнаш қайд этилган.
Шунингдек, Москва вақти билан соат 09:35 да 11 дақиқа давом этган М синфига мансуб чақнаш ҳам кузатилган.
Маълумот учун, Қуёш чақнашлари рентген нурланишининг интенсивлигига қараб беш тоифага бўлинади: А, Б, C, М ва Х. Х синфига мансуб чақнашлар энг кучли ҳисобланиб, улар кучли геомагнит бўронларни келтириб чиқариши мумкин.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Институт маълумотларига кўра, Москва вақти билан соат 04:52 да Қуёшнинг 4098 (С05W22) доғлар гуруҳида рентген диапазонида 17 дақиқа давом этган Х1.1 кучланишли чақнаш қайд этилган.
Шунингдек, Москва вақти билан соат 09:35 да 11 дақиқа давом этган М синфига мансуб чақнаш ҳам кузатилган.
Маълумот учун, Қуёш чақнашлари рентген нурланишининг интенсивлигига қараб беш тоифага бўлинади: А, Б, C, М ва Х. Х синфига мансуб чақнашлар энг кучли ҳисобланиб, улар кучли геомагнит бўронларни келтириб чиқариши мумкин.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













