Глобал қаҳва нархлари тарихий рекорд даражага етган

Қаҳва саноати вакиллари фикрича, кетма-кет ҳосилдорлик танқислиги кузатилган йиллардан сўнг, глобал қаҳва захираларини тиклаш учун камида икки йилдаги барқарор ва серҳосил мавсумлар зарур бўлади. Бу хулоса 4-июл куни Бразилияда бўлиб ўтган Coffee Dinner & Summit тадбирида билдирилди.
2025-йил бошида глобал қаҳва нархлари тарихий рекорд даражага етди. Нархларнинг кўтарилиши, асосан, ишлаб чиқаришдаги узилишлар ва барқарор даражадаги, айрим бозорлар бўйича эса ошиб бораётган талаб билан боғлиқ. Ҳатто Бразилияда 2026-2027 мавсумида кутилаётган катта ҳосил ҳам истеъмолчиларга тезкор енгиллик олиб келмаслиги мумкин.
Cоохупе кооперативи компанияси тижорат бўйича суперинтенденти Луиз Фернандо доц.Реис бу ҳақда қуйидагича изоҳ берди:
“Жорий йилги ҳосилдан кейинги мавсумда захираларни тўлдиришга эриша оламиз, деб ўйламайман. Бунинг учун камида икки йил кетма-кет яхши ҳосил олишимиз керак бўлади.”
Халқаро савдо компанияси Лоуис Дрейфус Cомпанй қаҳва тадқиқотлари бўйича директори Чарлз Чиаполино эса қуйидагича таъкидлади:
“Тўрт йил аввалги захира даражасига қайтиш учун, ҳамма нарса ижобий кечган тақдирда ҳам, камида икки йиллик юқори ҳосилдорлик керак бўлади. Бироқ глобал иқлим шароитининг кетма-кет икки йил барқарор бўлиши — деярли имконсиз ҳолат.”
Колумбия Қаҳва Етиштирувчилари Федерацияси бош директори Герман Баҳамон ҳам глобал талаб барқарор ёки айрим минтақаларда ўсиб бораётган бир пайтда, захираларни тўплашнинг амалда мураккаблигини таъкидлади:
“Талаб ҳозирги даражада барқарор ёки ўсишда давом этаётган пайтда ҳеч ким катта миқдорда захира йиға олмайди.”
Cоохупе вакили Реиснинг айтишича, Бразилияда 2026-2027 йилги мавсумда юқори ҳосил бўлиши мумкин, аммо мамлакатда кенг тарқалган арабика нави ҳар икки йилда бир марта юқори ҳосил берадиган сиклга эга. Шунинг учун 2027-2028 йилги мавсумдаги ҳосилдан юқори натижа кутиш қийин бўлиши мумкин.
Глобал қаҳва бозоридаги танқисликни бартараф этиш тезкор жараён эмас. Мутахассисларнинг фикрича, барқарор таъминотни тиклаш учун нафақат об-ҳавога, балки бозор мувозанатига ҳам эҳтиёткорлик билан ёндашиш талаб этилади. Шунинг учун яқин йилларда қаҳва нархлари юқори бўлиб қолиши мумкин.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!2025-йил бошида глобал қаҳва нархлари тарихий рекорд даражага етди. Нархларнинг кўтарилиши, асосан, ишлаб чиқаришдаги узилишлар ва барқарор даражадаги, айрим бозорлар бўйича эса ошиб бораётган талаб билан боғлиқ. Ҳатто Бразилияда 2026-2027 мавсумида кутилаётган катта ҳосил ҳам истеъмолчиларга тезкор енгиллик олиб келмаслиги мумкин.
Cоохупе кооперативи компанияси тижорат бўйича суперинтенденти Луиз Фернандо доц.Реис бу ҳақда қуйидагича изоҳ берди:
“Жорий йилги ҳосилдан кейинги мавсумда захираларни тўлдиришга эриша оламиз, деб ўйламайман. Бунинг учун камида икки йил кетма-кет яхши ҳосил олишимиз керак бўлади.”
Халқаро савдо компанияси Лоуис Дрейфус Cомпанй қаҳва тадқиқотлари бўйича директори Чарлз Чиаполино эса қуйидагича таъкидлади:
“Тўрт йил аввалги захира даражасига қайтиш учун, ҳамма нарса ижобий кечган тақдирда ҳам, камида икки йиллик юқори ҳосилдорлик керак бўлади. Бироқ глобал иқлим шароитининг кетма-кет икки йил барқарор бўлиши — деярли имконсиз ҳолат.”
Колумбия Қаҳва Етиштирувчилари Федерацияси бош директори Герман Баҳамон ҳам глобал талаб барқарор ёки айрим минтақаларда ўсиб бораётган бир пайтда, захираларни тўплашнинг амалда мураккаблигини таъкидлади:
“Талаб ҳозирги даражада барқарор ёки ўсишда давом этаётган пайтда ҳеч ким катта миқдорда захира йиға олмайди.”
Cоохупе вакили Реиснинг айтишича, Бразилияда 2026-2027 йилги мавсумда юқори ҳосил бўлиши мумкин, аммо мамлакатда кенг тарқалган арабика нави ҳар икки йилда бир марта юқори ҳосил берадиган сиклга эга. Шунинг учун 2027-2028 йилги мавсумдаги ҳосилдан юқори натижа кутиш қийин бўлиши мумкин.
Глобал қаҳва бозоридаги танқисликни бартараф этиш тезкор жараён эмас. Мутахассисларнинг фикрича, барқарор таъминотни тиклаш учун нафақат об-ҳавога, балки бозор мувозанатига ҳам эҳтиёткорлик билан ёндашиш талаб этилади. Шунинг учун яқин йилларда қаҳва нархлари юқори бўлиб қолиши мумкин.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













