Аёллар учун хавфли бўлган туристик йўналишлар рўйхати

Аёллар учун хавфли бўлган туристик йўналишлар рўйхати
Таниқли саёҳатчи ва TikTok блогери Саванна Круэлл аёллар учун хавфли деб ҳисоблаган мамлакатлар рўйхатини эълон қилди. У шахсий тажрибасига таяниб, баъзи давлатларда ёлғиз саёҳат қилиш қийин ва хатари юқори эканини таъкидлади.

Унга кўра, биринчи ўринда Франция турибди. Туристлар орасида машҳур бўлган бу мамлакатда у бир нечта нохуш ҳолатларга дуч келган.

Иккинчи ўриндаги Мексика табиати ва маданияти билан тан олинса-да, хавфсизлик нуқтаи назаридан эҳтиёткорлик талаб этилади.

Круэллнинг рўйхатида учинчи мамлакат — Никарагуа. У бу ерда ёлғиз юрмаслик, фақат одам гавжум жойларда ҳаракатланишни маслаҳат беради.

Саёҳатчи шунингдек, Малайзия, Барселона ва ҳатто ўз ватани — АҚШда ҳам ўзини доим хавфсиз ҳис қилмаганини айтади.

Шунга қарамай, у бу мамлакатларга яна боришга тайёр, фақат эҳтиёткорлик билан.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.