ЕИ 22 та Россия банкига санкция жорий қилди

ЕИ 22 та Россия банкига санкция жорий қилди
Европа Иттифоқи 22 та Россия банкига нисбатан санкциялар жорий қилди, деб finance.mail.ru хабар берди. Янги чекловлар ушбу банкларнинг халқаро SWIFT тўлов тизимидаги имкониятларини чеклайди ва уларнинг Европа давлатларидаги активлари музлатилади. Бу санкциялар ЕИ томонидан қабул қилинган 14-йирик чекловлар тўплами доирасида амалга оширилди.

У Россиянинг Украинадаги ҳаракатларига жавоб сифатида киритилган. Рўйхатга Россиянинг йирик тижорат ва давлат банклари киритилган. Санкциялар халқаро савдо ва молиявий операцияларга жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. ЕИга кўра, бундаги асосий мақсад — Россиянинг ҳарбий харажатларини молиялаштириш имконини қисқартиришдир.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.