Ямандаги ҳарбий базада рўй берган портлашда 30 киши ҳалок бўлди

Ямандаги ҳарбий базада рўй берган портлашда 30 киши ҳалок бўлди
Ямандаги ҳарбий базада рўй берган портлашда 30 киши ҳалок бўлди

Яманнинг Адан шаҳри яқинидаги ҳарбий базада рўй берган портлашда камида 30 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Al Arabiya телеканалига кўра, шаҳар шимоли-шарқидаги Ас-Сулбан ҳарбий лагерида худкуш террорчи портловчи қурилмани ҳаракатга келтирган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва яраланганлар орасида яманлик ҳарбийлар ҳамда хизматга янги чақирилганлар бор.

Мамлакатдаги террорчи гуруҳлардан ҳеч бири ҳозирча мазкур портлаш учун жавобгарликни зиммасига олмади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.