Ҳиндистонда 14 вагон рельслардан чиқиб кетди

Ҳиндистонда 14 вагон рельслардан чиқиб кетди
Ҳиндистонда 14 вагон рельслардан чиқиб кетди

Ҳиндистоннинг Канпур шаҳридан 50 километр узоқликда Ажмерга йўл олган поезднинг 14 вагони рельслардан чиқиб кетди. Бунинг оқибатида 40 киши жароҳатланди, деб хабар беради Times of India\'га асосланиб Кун.уз сайти.

Ҳодиса темир йўлининг ушбу қисмида поездлар қатновини издан чиқарди. Ҳукуматнинг хабар беришича, тахминан 40 киши жароҳат олган. Нашр манбасининг маълум қилишича, ҳалокат сабаблари номаълум.

Воқеа жойида қутқарувчилар иш олиб бормоқда.
Ҳиндистонда 14 вагон рельслардан чиқиб кетди
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.