АҚШда кўршапалаклар ўртасида гўзаллик танлови ўтказилмоқда

АҚШда кўршапалаклар ўртасида гўзаллик танлови ўтказилмоқда

Ғолибликка даъвогарлар орасида Бетлор Свифт, Роберт Баттинсон, Бетт Деймон ва жаноб Поттер бор.

АҚШда ҳар йили энг чиройли кўршапалак учун онлайн танлов ўтказилади. Ташкилотчилар - Федерал ер тузиш бюроси - кўршапалаклар ҳақида хабардорликни ошириш мақсадида кетма-кет бешинчи марта мусобақа ўтказмоқда. Бу ҳақда Associated Press ёзмоқда.

Бюро иштирокчиларнинг фотосуратларини ижтимоий тармоқларга жойлаштиради ва обуначилардан энг чиройли қўл қанотлисини танлашни сўрайди. Бу йил танлов 24 октябрда бошланган, натижалар 31-Хеллоуин куни якунланади.

АҚШда кўршапалаклар ўртасида гўзаллик танлови ўтказилмоқда

Бетлор Свифт

АҚШда кўршапалаклар ўртасида гўзаллик танлови ўтказилмоқда

Роберт Баттинсон

АҚШда кўршапалаклар ўртасида гўзаллик танлови ўтказилмоқда

Бэтт Деймон

АҚШда кўршапалаклар ўртасида гўзаллик танлови ўтказилмоқда

жаноб Поттер

Ёввойи табиат бўйича мутахассис Эмма Баскнинг таъкидлашича, жамиятда кўршапалаклар ҳақида жуда кўп стереотиплар ва нотўғри тушунчалар мавжуд. \"Барча кўршапалаклар популяциясининг 1 фоиздан камроғи аслида қутуриш касаллигини тарқатувчилардир ва касалликнинг кўршапалакдан одамга юқиши аслида жуда паст,\" - деди у.

Ўтган йили танлов ғолиби Орегон штатидан Уилям Шекспир лақабли қулоқли кўршапалак (Усан Таунсенда) бўлган эди.

АҚШда кўршапалаклар ўртасида гўзаллик танлови ўтказилмоқда

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.