Мисрдаги блокпостга жангарилар томонидан ҳужум уюштирилди

Мисрдаги блокпостга жангарилар томонидан ҳужум уюштирилди
Мисрдаги блокпостга жангарилар томонидан ҳужум уюштирилди

Мисрнинг Синай ярим оролидаги Ал Ариш шаҳри ҳудудида жойлашган блокпостлардан бирига жангарилар ҳужум уюштирган. Бунинг оқибатида 6 нафар полиция ходими ҳалок бўлиб, яна 10 нафари яраланган, деб хабар қилмоқда \"Кун.\" нашри.

\"Ассошиейтед Пресс\" агентлигига кўра, худкуш-террорчи мина тўлдирилган автомобилни бинога келтириб урган.

Миср армияси икки йилдан ортиқроқ вақтдан бери Синай яримороли шимолида аксилтеррор амалиётини ўтказиб келади. Минтақанинг бориш қийин бўлган ҳудудларида экстремистлар жойлашиб олгани таъкидланади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.