Италияда қор кўчкиси остида қолган меҳмонхонадан 8 киши тирик ҳолда топилди


Қутқарувчилар Италиядаги Абруццо вилоятида қор кўчкиси остида қолган Rigopiano меҳмонхонасидан 8 кишини тирик ҳолда топишган. Бу ҳақда \"RaiNews24\"га асосланиб \"Sharh.uz\" хабар берди.
Улар орасида икки нафар кичик ёшдаги болалар ва уч нафар аёл борлиги айтилмоқда.
Воқеа жойида жумага ўтар кеча қидирув-қутқарув ишлари давом этган. Хабарларга кўра табиий офат вақтида бинода тахминан 35 киши бўлгани айтилмоқда.
Ҳозирча 3 кишининг жасади топилган бўлиб, ҳалок бўлганларнинг аниқ сони маълум эмас.
Маълумки, воқеага Италия марказида чоршанба куни юз берган кучли ер силкиниши сабаб бўлган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













