Эрондаги Шодан конида 61 миллион тонна олтин захираси топилди

Эрондаги Шодан конида 61 миллион тонна олтин захираси топилди

Эроннинг Хуросон провинциясидаги Шодан олтин конида 61 миллион тонна олтин захираси аниқланди. Бу ҳақда \"Fars\" агентлиги хабар берди.

Ҳукумат томонидан тасдиқланган захиралар Шодан конидаги олтин рудасининг 7,95 миллиони олтин оксидли руда, 53,1 миллиони эса олтин сулфидли рудага тегишли. Бу эса Шодан конини мамлакатнинг энг йирик олтин конларидан бирига айлантирмоқда.

Шодан кони Эроннинг шарқий қисмида, Жанубий Хуросон вилоятида жойлашган. Бу ҳудуд Форс кўрфази ва Афғонистон чегарасига яқин бўлиб, мамлакатнинг энг йирик олтин лойиҳаларидан бири ҳисобланади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Kamola Shuhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.