Афғонистонда оммавий қатл: 80 минг киши томоша қилди

Афғонистонда оммавий қатл: 80 минг киши томоша қилди

Афғонистоннинг Хост провинциясида “Толибон” ҳукумати оммавий ўлим жазосини ижро этди. Стадионда 80 мингга яқин одам иштирок этган маросимда айбланувчига ўлим жазоси берилди. Ҳукм, олий суд томонидан бир неча босқичда кўриб чиқиб, “Толибон” етакчиси томонидан маъқулланган. Айбланувчининг оиласи кечириш таклифини рад этгани учун жазо ижро этилган. БМТ ва инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Афғонистондаги ўлим жазосини танқид қилмоқда. Танқидчилар суд жараёнларида адвокатларнинг иштирокини чекловчи “Толибон”нинг суд тизимини халқаро стандартларга мувофиқ эмас деб ҳисоблайди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Kamola Shuhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.