Шотландиялик аёл 150 йиллик тўй либосини йўқотиб қўйди

Шотландиялик аёл 150 йиллик тўй либосини йўқотиб қўйди
2016 йил июнида Шотландиянинг Хаддингтон шаҳрида турмушга чиққан Тесс Ньюалл кўп ўтмай, ўзининг тўй либосини йўқотиб қўйди. Бу ҳақда Дарё хабар бермоқда.
Шотландиялик аёл 150 йиллик тўй либосини йўқотиб қўйди

2016 йил сентябрь ойида Тесс Ньюалл ўзининг тўй либосини Эдинбургдаги кимёвий тозалаш идорасига топширди. Бироқ тез орада аёл ушбу муассаса ёпилгани ва энди кўйлакни қайтариб ололмаслигидан хабар топди.

Тесс Ньюалл ўзининг Facebook’даги саҳифасида бу шунчаки либос эмас, ҳақиқий оилавий ёдгорлик эканлигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, кўйлакни илк бор 1870 йил Тесснинг бувисининг онаси кийган. Шу тариқа, либос Тессга мерос қолган.
Шотландиялик аёл 150 йиллик тўй либосини йўқотиб қўйди

Тесс кўйлакни сотишлари эҳтимоли борлигини айтиб, Facebook фойдаланувчиларидан уни топиш учун ёрдам беришларини сўради.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.