Трамп Мадуронинг наркотрафикдаги роли ҳақида баёнот берди

Трамп Мадуронинг наркотрафикдаги роли ҳақида баёнот берди

АҚШ президенти Доналд Трамп Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг ҳокимиятини ағдариш мақсадида амалга оширилган операция ҳақида матбуот анжумани ўтказди. У ўз сўзларида, Мадуронинг Венесуэла халқини сифатсиз бошқаргани ва наркотрафикдаги иштироки ҳақида баёнот берди.

Трампнинг айтишича, Мадуро ноқонуний диктатор сифатида, АҚШ халқига қарши катта жиноятлар содир этган ва наркотик моддалари трафигини бошқарган. “Мадуро р Cartel de los Soles картелига раҳбарлик қилган ва минглаб америкаликлар ўлимига сабаб бўлган. Мадуро ҳокимияти тугади, у энди президент эмас”, — деди Трамп.

Шунингдек, АҚШ етакчиси Венесуэла нефт саноатига сармоя киритишни режалаштираётганини ва у ердаги нефт инфратузилмасини тиклаш учун йирик компаниялар миллиардлаб доллар сарфлашига ишонч билдирди. “Биз Венесуэла халқини бой ва мустақил қиламиз. Уларни бахтли қиламиз,” — деб баён қилди Трамп.

Бу баёнотлар АҚШнинг Венесуэла билан муносабатларига янги ва сезиларли бир бурилишни кўрсатмоқда ва мамлакатнинг келажаги ҳақидаги сиёсатни аниқ белгиламоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.