Дреаме шовқинсиз ва ўзини тозаловчи Й-Винд31 кондиционерларини тақдим этди

Дреаме компанияси Хитой бозорида янги Й-Винд31 кондиционерлар туркумини намойиш қилди. Ушбу қурилмаларнинг асосий афзаллиги шовқин даражасининг жуда пастлиги бўлиб, у атиги 18 дБ(А)ни ташкил этади. Бу хусусият кондиционерни ётоқхона ва тинчлик талаб этиладиган бошқа хоналар учун идеал танловга айлантиради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Янги моделлар ҳаво оқимини 7,2 метргача масофага етказиб бера олади. Дреаме ҳаво сифатига алоҳида эътибор қаратган: қурилмалар чанг, гулчанг ва уй ҳайвонлари жунини тутиб қолувчи ҲEПА-фильтр билан жиҳозланган. Шунингдек, ўрнатилган тизим хонадаги КО2 концентрациясини камайтиришга ёрдам беради.
Қурилма соатига 1,5 литргача намликни ютиш қобилиятига эга бўлган қуритиш режимига эга. Қўшимча функциялар қаторига 57 °К ҳароратда ўзини тозалаш, -35 дан +65 °К гача бўлган экстремал ҳароратларда ишлаш ҳамда тунги вақтда дисплей ёруғлигини автоматик ўчирадиган ёруғлик датчиги киради.
Кондиционерларни Дреаме мобил иловаси орқали масофадан туриб бошқариш мумкин. Ҳозирги вақтда Й-Винд31 серияси фақат Хитойда сотувга чиқарилган. Компания маҳсулотнинг халқаро бозорга, жумладан Европага қачон чиқиши ҳақида ҳозирча маълумот бермади.













