Зимбабведа миллий фалокат эълон қилинди

Зимбабведа миллий фалокат эълон қилинди
Зимбабведа миллий фалокат эълон қилинди

Зимбабведа сўнгги уч ойда тахминан 250 инсон сув тошқинлари натижасида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Кун.уз хабар бермоқда.

Маҳаллий ҳукумат маълумотига кўра, ўтган йилнинг декабридан бошлаб сув тошқинлари натижасида ҳаммаси бўлиб 246 инсон ҳалок бўлди, 128 нафар киши жабрланди ҳамда тахминан икки минг фуқаро бошпанасиз қолган.

Маълумотларга кўра, маҳаллий ҳукумат сув тошқинлари туфайли миллий фалокат ҳақида эълон қилди ва халқаро донорларга 100 миллион доллар миқдорида ёрдам сўраб мурожаат этган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.