Марко Рубио: "чегараларсиз дунё" ғояси хатолиги Мюнхенда айтилди

Марко Рубио: "чегараларсиз дунё" ғояси хатолиги Мюнхенда айтилди

АҚШ давлат котиби Марко Рубио Мюнхен хавфсизлик конференциясида сўзга чиқиб, глобал тартибни устувор қўйиш ва «чегараларсиз дунё» ғояси амалда ўзини оқламаганини таъкидлади.

– Унинг билдиришича, АҚШ Европанинг кучли ва мустақил бўлишидан манфаатдор.

– Шунингдек, Ғарб мамлакатларида оммавий миграция ҳозиргача кузатилмаган даражага чиққанини қайд этган Рубио бу жараён жамият бирдамлигига ва давлатларнинг келажагига жиддий таҳдид солаётганини айтди.

– Унинг фикрича, АҚШ ва иттифоқчи давлатлар суверенитетнинг муайян қисмини халқаро институтларга топшириб, ижтимоий харажатларга устуворлик бергани сабаб мудофаа салоҳияти етарлича ривожланмай қолган.

– Давлат котиби, шу билан бирга, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти катта имкониятларга эга бўлса-да, ҳозирги долзарб муаммолар бўйича аниқ ва самарали ечимлар таклиф қила олмаётганини танқид қилди.

– Айтилишича, БМТ Украинадаги можарони тўхтатишга муваффақ бўлмаган, томонлар ўртасидаги музокаралар эса асосан АҚШ воситачилигида амалга оширилган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.