Россия Хитойга С-400 тизимларини етказиб берди

Россия Хитойга С-400 тизимларини етказиб берди
Россия Хитойга С-400 тизимларини етказиб берди

Россия Давлат думасининг иқтисодий сиёсат бўйича қўмитаси раиси ўринбосари, мудофаа-саноат мажмуаси ташкилотларининг ривожланишини ҳуқуқий таъминлаш комиссияси раиси Владимир Гутенев Россия Хитойга С-400 \"Триумф\" ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини етказиб беришни бошлаганини маълум қилди. Бу ҳақда \"Интерфакс\" ахборот агентлигига таяниб Кун.уз хабар бермоқда.

\"Ҳиндистон ҳозирда С-400’га қизиқиш билдирмоқда. Ҳозир биз Хитойга С-400’нинг биринчи дивизионларини етказиб бердик\", деб айтган Гутенев.

Гутеневнинг айтишича, айни вақтда Ҳиндистон ва Туркия С-400’ни олишга \"навбатда турибди\".

Хитой С-400 тизимини харид қилишга 2015 йил апрелда шартнома тузган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.