Лондон Украинадан Эрон дронлари ҳужумини тўхтатишда ёрдам сўради

Лондон Украинадан Эрон дронлари ҳужумини тўхтатишда ёрдам сўради

Буюк Британия бош вазири Кир Стармер маълум қилишича, Лондон Форс кўрфази мамлакатларида Shahed туркумли Эрон дронлари ҳужумини йўлдан қайтаришда Украинадан мутахассисларни жалб қилади.

Бош вазирнинг баёнотида таъкидланишича, Британия ўз мутахассислари билан бирга Форс кўрфази минтақасидаги ҳамкорлари учун Украина экспертларидан фойдаланиб, Эрон дронларига қарши самарали чоралар кўришни режалаштирмоқда.

Шу билан бирга, Британия ҳукумати АҚШга Эронга қарши амалиётларда ўз базаларидан фойдаланиш имконини берган, аммо Буюк Британиянинг ўзи тўғридан-тўғри ҳужумларда қатнашмайди.

Таъкидланишича, бу қадам минтақада хавфсизликни таъминлаш ва халқаро ҳамкорликни кучайтириш мақсадида амалга оширилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.