Американинг GBU-39 SDB бомбаси Эрон ҳарбийлари қўлига тушди

Американинг GBU-39 SDB бомбаси Эрон ҳарбийлари қўлига тушди

Tasnim ахборот агентлиги хабар беришича, Эроннинг Лористон вилоятида Американинг GBU-39 SDB туридаги юқори аниқликдаги авиация бомбаси портламай қолган ҳолда топилган ва мамлакат ҳарбийлари ихтиёрига ўтган.

Маълум қилинишича, мазкур ўқ-дори Лористонда жойлашган Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) бўлинмаси томонидан аниқланиб, мутахассислар иштирокида эҳтиёткорлик билан зарарсизлантирилган. Эътиборлиси, бомба жиддий шикастланмаган ҳолда сақланиб қолгани уни ўрганиш имкониятини янада кенгайтирмоқда.

Мутахассислар фикрича, GBU-39 SDB каби замонавий қуроллар юқори аниқлик, компакт ўлчам ва замонавий йўналтириш тизими билан ажралиб туради. Шу боис, унинг бут ҳолда қўлга киритилиши Эрон учун техник жиҳатдан муҳим маълумот манбаига айланиши мумкин.

Хабарларга кўра, АҚШ томони айнан шундай ҳолатлардан хавотирда бўлиб, замонавий қурол технологияларининг бошқа давлатлар қўлига ўтиши эҳтимолини жиддий хавф сифатида баҳолайди. Чунки бундай қуролларни ўрганиш орқали уларнинг ишлаш тамойили ва заиф жиҳатларини аниқлаш имкони пайдо бўлади.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар кутилмоқда. Вазият ҳарбий таҳлилчилар томонидан диққат билан кузатилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.