Ҳўрмуз бўғози баҳси АҚШ-Эрон музокараларини тўсиб қўймоқда

Ҳўрмуз бўғози баҳси АҚШ-Эрон музокараларини тўсиб қўймоқда

Фото: Xinhua News

Халқаро сиёсий жараёнларда АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар янада мураккаблашиб, “боши берк кўча”га кириб қолгани ҳақида Financial Times хабар бермоқда. Бунга асосий сабаб сифатида Хўрмуз бўғози атрофидаги назорат масаласи кўрсатилмоқда.

Манбаларга кўра, Покистонда ўтказилган АҚШ–Эрон музокараларида айнан ушбу стратегик йўлак бўйича келишмовчилик сақланиб қолмоқда. Теҳрон томони бўғоз устидан тўлиқ назоратни ўз қўлида сақлаш ва ундан ўтадиган кемалардан тўлов ундириш ниятида эканини билдирган. Шу билан бирга, Эрон тараф Ҳўрмузни биргаликда бошқариш ҳақидаги таклифни қатъий рад этмоқда.

Маълумотларга кўра, 11 апрель куни Исломободда АҚШ ва Эрон делегациялари ўртасида учрашув бўлиб ўтган. Америка томонидан музокараларда вице-президент Жей Ди Вэнс, махсус вакил Стив Уиткофф ҳамда Дональд Трампнинг куёви Жаред Кушнер иштирок этган. Эрон делегацияси эса парламент раиси Муҳаммад Боқир Ғолибоф ва ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи билан намоён бўлган.

Хабарларда айтилишича, Вашингтон ва Теҳрон ўртасида музокаралар учун вазиятни юмшатиш мақсадида вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга ҳам эришилган. Шу билан бирга, Эрон томонидан тақдим этилган ўн бандли таклифлар пакети келгусидаги эҳтимолий келишувлар учун асос сифатида кўриб чиқилиши мумкин.

Ҳозирча эса Ҳўрмуз бўғози атрофидаги баҳс музокаралар йўлини янада қийинлаштириб, томонлар ўртасидаги келишувни кечиктирмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.