Эрон Қуролли кучлар бош қўмондони қатъий огоҳлантирув билан чиқди

Эрон Қуролли кучлар бош қўмондони қатъий огоҳлантирув билан чиқди

Эрон Қуролли кучлар бош қўмондони қатъий огоҳлантирув билан чиқди

Эрон армиясининг расмий вакили мамлакат ҳудудига ҳар қандай эҳтимолий қуруқликдан кириб келиш ҳаракатига нисбатан кескин ва қатъий баёнот билан чиқди. Унинг сўзларига кўра, Қуролли кучлар бош қўмондони Амир Хотамий томонидан берилган кўрсатмалар асосида бундай ҳолатда ҳужум қилган томонга нисбатан қаттиқ чоралар кўрилади ҳамда «бирорта ҳам босқинчи тирик қолдирилмайди» деган позиция билдирилган.

Баёнотда шунингдек, Исфаҳон вилоятининг жанубий қисмида АҚШ томонидан эҳтимолий кириб келиш уриниши амалга оширилгани ҳақида ҳам иддао келтирилган. Эрон ҳарбийлари ушбу ҳаракат ўз вақтида бартараф этилганини маълум қилмоқда.

Маълумотларга кўра, ўтказилган операция давомида Эрон томони қарши ҳужум билан жавоб берган ва бу АҚШ ҳарбий кучларининг чекинишига сабаб бўлган. Шу жумладан, C-130 туридаги ҳарбий самолёт нишонга олингани ҳақида ҳам маълумотлар тарқалган.

Ҳодиса оқибатида Эрон томонидан 4 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгани айтилмоқда. Улар орасида генерал, ҳаво мудофааси мутахассиси ҳамда ҳарбий ўқув юрти қўмондони Масъуд Зарей ҳам борлиги қайд этилди.

Эрон расмийлари ҳалок бўлган ҳарбийларни «шаҳидлар» сифатида эътироф этиб, уларнинг жасорати ва хизматини алоҳида таъкидлаган.

Ҳозирча ушбу воқеа юзасидан АҚШ томонидан расмий баёнот берилгани ҳақида маълумот йўқ.

Таҳлилчилар фикрича, бундай кескин баёнотлар минтақадаги вазиятни янада кескинлаштириб, кенг кўламли тўқнашув эҳтимолини ошириши мумкин.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.