Пентагон раҳбари Ҳегсет импичмент билан таҳдид остида

Пентагон раҳбари Ҳегсет импичмент билан таҳдид остида

Пентагон раҳбари Пит Ҳегсетга қарши импичмент жараёни бошланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда Ахиос манбаларига таяниб маълум қилинди.

Хабарларга кўра, Демократик партия Ҳегсетни лавозимдан четлатиш бўйича резолюцияни расман тақдим этиш ниятида. Ушбу сиёсий ташаббус Вашингтонда катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Айбловлар жами олти йўналишни қамраб олган:

- Эронга қарши ноқонуний ҳарбий ҳаракатларни бошлаш;

- тинч аҳолига зарар етказиш;

- махфий маълумотларга нисбатан бепарволик;

- Конгресс назоратига тўсқинлик қилиш;

- ҳокимият ваколатларини суиистеъмол қилиш ва ҳарбий кучни сиёсий мақсадларда ишлатиш;

- АҚШ ва унинг қуролли кучлари обрўсига путур етказиш каби айбловлар қўйилган.

Ҳозирча Пит Ҳегсет томонидан бу айбловларга расмий муносабат билдирилмаган. Сиёсий таҳлилчилар бу жараён АҚШ ички сиёсий курашларини янада кескинлаштириши мумкинлигини таъкидламоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.