АҚШ Эронга қарши ҳар сонияда минглаб доллар ҳарбий харажатга сарфламоқда

АҚШ Эронга қарши ҳар сонияда минглаб доллар ҳарбий харажатга сарфламоқда

АҚШнинг Эронга қарши олиб бораётган ҳарбий ҳаракатлари катта молиявий харажатларни талаб қилмоқда.

Маълумотларга кўра, 55 кун давомида ушбу операциялар учун 61 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфланган.

Iran War Cost Tracker портали берган ҳисоб-китобларга кўра, айни пайтда АҚШ ғазнасидан ҳар сонияда ўртача 11,5 минг доллар сарф бўлмоқда.

Портал ушбу маълумотларни ҳарбий кучлар жойлашуви, кемалар таъминоти ва логистика харажатларини ҳисобга олган ҳолда доимий равишда янгилаб боради.

Ҳисоблашлар Пентагоннинг Конгрессга тақдим этган расмий ҳисоботларига асосланган.

Унга кўра, ҳарбий ҳаракатларнинг илк 6 кунида 11,3 миллиард доллар сарфланган бўлса, кейинги даврда кунлик харажатлар тахминан 1 миллиард доллар атрофида бўлиши прогноз қилинган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.