Трамп АҚШ Махфий хизматига янги раҳбар тайинлади

Трамп АҚШ Махфий хизматига янги раҳбар тайинлади
АҚШ президенти Дональд Трамп давлатнинг биринчи шахсларини қўриқлаш учун жавоб берувчи Махфий хизматга истеъфодаги генерал-майор Рэндольф Аллесни раҳбар этиб тайинлади, деб хабар берди Даракчи нашри.

Рэндольф Аллес 35 йил давомида АҚШ денгиз пиёда аскарлари корпусида хизмат ўтаган ва 2011 йилда генерал-майор унвонида истеъфога чиққан.

АҚШ махфий хизмати давлатнинг биринчи шахсларини, ҳукуматнинг асосий объектларини қўриқлаш билан шуғулланади. Шу билан бирга кибержиноятлар, давлат хизматига қилинадиган хакерлик ҳужумларининг олдини олади. 2003 йилга қадар Махфий хизмат АҚШ молия вазирлигига қарашли бўлган, энди эса ички хавфсизлик вазирлиги таркибига киритилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.