Тажрибали альпинист Уэли Стек Эверестга кўтарилиш чоғида ҳалок бўлди

Тажрибали альпинист Уэли Стек Эверестга кўтарилиш чоғида ҳалок бўлди
Сайёрамиздаги энг юқори тоғ чўққиларини забт этиши билан танилган швейцариялик 40 ёшли альпинист Уэли Стек якшанба куни Эверест тоғи чўққисига кўтарилаётган пайтида ҳалок бўлди. Бу ҳақида Непал Альпинизм федерацияси маълумотига асосланиб, Кун нашри хабар берди.

\"Бугун эрталаб альпинист Нупце чўққисидан қулаб, ҳалок бўлган. Унинг оёғи тойиб кетган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда\", - деди Непал Альпинизм федерацияси раҳбари Анг Церинг Шепра.

Эверест - сайёрамизнинг энг юқори чўққиси. Уни забт этиш чоғида умумий ҳисобда 280 киши ҳалок бўлган. Юқори нуқталарда ҳалок бўлганларни эвакуация қилиш борасида қийинчиликлар бўлгани боис баъзиларнинг жасади ўша ерларда қолиб кетади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.