Швейцарияда дунёдаги энг узун пиёдалар осма кўприги очилди

Швейцарияда дунёдаги энг узун пиёдалар осма кўприги очилди
Швейцариянинг Вале кантонида узунлиги деярли 500 метр келадиган пиёдалар учун мўлжалланган осма кўприк очилди. Бу кўприк дунё рекордини янгилаб, дунёдаги энг узун пиёдалар осма кўпригига айланди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

Кўприк қурилиши ҳомийларидан бири шарафига Чарльз Куонен деб номланган кўприк ер сиртидан 80 метр баландликдан ўтиб, Грэхен ва Церматт аҳоли пунктларини боғлайди. Унинг узунлиги 494 метрни, эни эса 65 см ни ташкил қилади.
Швейцарияда дунёдаги энг узун пиёдалар осма кўприги очилди
Маълум қилинишича, кўприк қурилишига 730 минг швейцар франки (750 минг доллар) сарфланган. Кўприкдан пиёдалар 29 июлдан фойдалана бошлаганлар.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.