Исроилда ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради

Исроилда ҳарбий вертолёт ҳалокатга учради
Исроилдаги Рамон ҳарбий-ҳаво базасида Apache жанговар вертолёти парвоз чоғида ҳалокатга учради. Бу ҳақда «Associated Press»га таяниб «Кун.уз» хабар бермоқда.

Таъкидланишича, ҳодиса оқибатида 43 ёшли захирадаги учувчи майор Давид Зохар ҳалок бўлган. Иккинчи учувчига ҳеч қандай зарар етмади.

Воқеа юзасидан суриштирув ишлари бошланди. Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги текширув давомида барча жанговар вертолётларнинг парвозига тақиқ қўйди.

Аввалроқ АҚШ ҲДКнинг бортида 26 киши бўлган конвертоплани Австралияда фалокатга учраганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.