Ливан Сурия чегарасида ИШИДга қарши ҳарбий ҳаракатларни тўхтатди

Ливан армияси Сурия билан чегара ҳудудида ИШИД жангариларига қарши ҳарбий ҳаракатлар якунлангани ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда армия баёнотига асосланган ҳолда Рейтер агентлиги хабар тарқатди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
Баёнотда айтилишича, ўт очилиши тўхтатилиши асирдаги жангариларни ливанлик аскарларга алмаштириш бўйича келишув муносабати билан кучга кирди.
Ливан армияси 19 август куни Сурия билан чегарадаги ҳудудларни ИШИД жангариларидан тозалаш учун кенг кўламли амалиётлар бошлаганди. Тоғли ҳудудлардаги Раас-Баалбек ва Ал-Каа туманларида ҳарбий ҳаракатлар олиб борилганди. Ливан армияси Ҳизбуллоҳ ташкилоти аскарлари билан иттифоқчиликда жанг қилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Баёнотда айтилишича, ўт очилиши тўхтатилиши асирдаги жангариларни ливанлик аскарларга алмаштириш бўйича келишув муносабати билан кучга кирди.
Ливан армияси 19 август куни Сурия билан чегарадаги ҳудудларни ИШИД жангариларидан тозалаш учун кенг кўламли амалиётлар бошлаганди. Тоғли ҳудудлардаги Раас-Баалбек ва Ал-Каа туманларида ҳарбий ҳаракатлар олиб борилганди. Ливан армияси Ҳизбуллоҳ ташкилоти аскарлари билан иттифоқчиликда жанг қилди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













