Мактабда ёнғин содир бўлди, 25 нафар ўқувчи ҳалок бўлди

Мактабда ёнғин содир бўлди, 25 нафар ўқувчи ҳалок бўлди
Малайзия пойтахти Куала Лумпур шаҳрида диний таълим беришга ихтисослашган мактабда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Qalampir нашри хабар бермоқда.

Дастлабки берилган маълумотларга кўра, ёнғин натижасида 25 нафар ўқувчи ҳалок бўлган. Воқеа содир бўлган жойга ёнғин хавфсизлиги ходимлари ва қутқарувчилар етиб борган.

Жабрланганлар сони кўп эканлиги айтилмоқда.

Ёнғин оқибатида қурбон бўлганлар сони ошиши мумкинлиги истисно қилинмаган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.