Антарктида қирғоқларида кучли зилзила юз берди

Антарктида қирғоқларида кучли зилзила юз берди
9 октябрь куни тунда Янги Зеландиядаги Жанубий оролнинг Данидин шаҳридан 2027 километр жануби-ғарбда, Тинч океанида 5,9 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда дея ёзади Daryo.uz.

Зилзила эпимаркази Антарктида қирғоқларидан 710 километр, Терра Нова кўрфазидаги Марио Зуккели илмий марказидан 1472 километр узоқликда жойлашган.

Эпимарказдаги силкинишлар интенсивлиги бўйича зилзила «вайронкор» дея баҳоланмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.