3 ёшли қозоғистонлик қизча Жанубий Кореядаги ёш моделлар ҳалқаро танловида ғолибликка эришди

3 ёшли Сафия Бисалиева Сеул шаҳрида бўлиб ўтган Luxury Brand Model Awards Kids ёш моделлар ҳалқаро танловида ғолиб бўлди. Бу ҳақида танлов ташкилотчилари Инстаграм ижтимоий тармоғи орқали хабар беришган.
Хабар берилишича, танловда 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 60 нафар модел қатнашган. Ғолибаликни қўлга киритган Сафия эса ташкилотчилардан кўплаб қимматбаҳо совғалар, 1000 АҚШ доллари қийматидаги тож, 15 та мамлакат билан ишлаш имкониятини берувчи Kids Planet Management моделлар уйи шартномасини қўлга киритган.
Шунингдек, қизалоқ Вьетнам, Таиланд ва Миландаги мода ҳафталикларига расмий равишда таклиф қилинди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Хабар берилишича, танловда 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 60 нафар модел қатнашган. Ғолибаликни қўлга киритган Сафия эса ташкилотчилардан кўплаб қимматбаҳо совғалар, 1000 АҚШ доллари қийматидаги тож, 15 та мамлакат билан ишлаш имкониятини берувчи Kids Planet Management моделлар уйи шартномасини қўлга киритган.
Шунингдек, қизалоқ Вьетнам, Таиланд ва Миландаги мода ҳафталикларига расмий равишда таклиф қилинди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













