Тюменлик қиз ҳалқаро стюардессалар танлови финалига чиқди

Тюменлик қиз ҳалқаро стюардессалар танлови финалига чиқди
Тюменлик Анна Дмитриева “Топ стюардесса-2017” танловининг финал босқичига чиқди, деб хабар бермоқда “Mir24.tv” нашри.

Анна минглаб рақибаларини ортда қолдириб, ғолибликка эришган.

Қизнинг ҳикоя қилишича, танлов икки босқичда ўтказилган. Биринчи босқичда иштирокчилар ҳакамларга ўз иқтидорларини намойиш этган бўлсалар, иккинчи босқичда авиация қонун-қоидалардан қай даражада хабардор эканликлари текшириб кўрилган.

Анна UTair компаниясида фаолият олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, ушбу танловга 2014 йилда мазкур касбни оммалаштириш мақсадида асос солинган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ойдиной
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.