Россиялик “Отелло” аёлини ҳиёнатда айблаб, унинг қўлини болтада чопиб ташлади

Россиялик “Отелло” аёлини ҳиёнатда айблаб, унинг қўлини болтада чопиб ташлади
Россиялик рашкчи эркак Дмитрий Г. рафиқаси Маргаритани ҳиёнатда айблаб, уни ўрмонга олиб борган ва машинасидан болта чиқарганча, аёлнинг қўлини чопиб ташлаган. Аёлнинг қўли қон билан қоплангач эса уни Семашко номидаги шаҳар шифохонасига олиб келган.

Хабарда айтилишича, аёл операция столида бир неча соат азоб чеккан.

Жуфтликнинг икки нафар фарзанди бўлиб, улар айни пайтда бувисининг қарамоғида қолдирилди. Жабрланувчининг қариндошлари эса ижтимоий тармоқлар орқали унга имкон қадар тезроқ кўмак бериш учун маблағ йиғишга уринмоқдалар.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ойдиной
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.