Қозон шаҳрида яшовчи ўсмир отаси ва бувисини пичоқлаб қўйди

Қозон шаҳрида яшовчи ўсмир отаси ва бувисини пичоқлаб қўйди
Айни вақтда 51 ёшли эркак ва 81 ёшли нафақахўр аёлнинг маҳаллий шифохоналарнинг бирида оғир аҳволда эканлиги айтилмоқда.

Ушбу пичоқбозликда 17 ёшли Владислав К. асосий айбдор сифатида кўрсатиляпти. Хабарда айтилишича, Алексеев аграр коллежи талабаси яқинлари билан урушган ҳолда ўз отаси ва бувисига пичоқ билан ташланган.

Айбланувчи полиция ходимлари томонидан қўлга олинган ва улар ҳодисага доир барча тафсилотларни ўрганишмоқда. Шуниси маълумки, ўспирин яқинлари билан бирга яшамаган, уларнинг уйига меҳмонга келиб турган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ойдиной
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.