Туркия 2,5 млрд долларга С-400 дивизионларини харид қилди

«Ростех» бош директори Сергей Чемезовнинг баёнот беришича, Туркия Россиядан 4 та С-400 «Триумф» зенит-ракета тўпламларини харид қилди. У «Коммерсантъ» нашрига берган интервьюсида шу ҳақда маълум қилди. Чемезовнинг сўзларига кўра, 4 та тўплам 2,5 млрд долларни ташкил этган.
«Якуний ҳужжатларни тасдиқлаш қолди, холос. Айтишим мумкинки, шартнома қийматининг 45 фоизи олдиндан тўланади, 55 фоизи Россиянинг кредит маблағлари ҳисобидан қопланади», — деган Чемезов.
Унинг қайд этишича, биринчи тўплам 2020 йил мартда етказиб берилади.
Манба: Kun.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!«Якуний ҳужжатларни тасдиқлаш қолди, холос. Айтишим мумкинки, шартнома қийматининг 45 фоизи олдиндан тўланади, 55 фоизи Россиянинг кредит маблағлари ҳисобидан қопланади», — деган Чемезов.
Унинг қайд этишича, биринчи тўплам 2020 йил мартда етказиб берилади.
Манба: Kun.uz
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













