Саудия Арабистонида забастовка уюштирган шаҳзодалар судланади

Саудия Арабистонида забастовка уюштирган шаҳзодалар судланади
Саудия Арабистони қиролига тегишли бўлган Ар-Риёддаги сарой ёнида ўтириб олганча забастовка уюштирган 11 нафар шаҳзодалар тақдири суд ҳукмига ҳавола этилади.

Хабарда айтилишича, шаҳзодалар уларга ғазнадан тўланадиган даромаднинг тўхтатилганига қарши норозилик билдиришган.

Бу ҳақида Саудия Арабистони бош прокурори Сауд ал-Моджиб айтиб ўтган ва мамлакатнинг ҳеч бир фуқароси қонундан устун кела олмаслигини қўшимча қилган. Уларга талаблари қонунга зид эканлигини айтилганда ҳам сарой майдонини тарк эришдан бош тортишган ва ижтимоий тартибни бузишган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ойдиной
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.