Эркак онасининг 100 йиллик юбилейи учун ғаройиб совға ҳозирлади

Эркак онасининг 100 йиллик юбилейи учун ғаройиб совға ҳозирлади
Хитойнинг Тяньцзин шаҳрида истиқомат қилувчи эркак 30 йилдан буён каллиграфия билан шуғуланади. У айнан мана шу санъат туридан фойдаланиб 100 ёшга тўлган онасини қувонтирмоқчи бўлди.
Эркак онасининг 100 йиллик юбилейи учун ғаройиб совға ҳозирлади
66 ёшли ўғил ўзи истагани каби улкан табрикномани ёзиш учун муносиб ўлчамдаги қоғоз топа олмади, топган энг катта қоғозлари ҳам унинг тасаввуридагидан кичикроқ бўлиб туюлаверди.

Хабарда айтилишича, чорасиз қолган эркак онасининг деразасидан кўриниб турадиган маҳаллий кўл устидаги музга ана шундай улкан табрик ёзишга киришди. Ноодатий усулда ёзилган табрикнома эса нақ 30 метр узунликка етди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ойдиной
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.