Россия ТИВ: АҚШ Б режага ўтди

Россия ТИВ: АҚШ Б режага ўтди
Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг фикрича, Қўшма Штатлар Яқин Шарқ ва Африка шимолида «дипломатик ўйинда» муваффақиятсизликка эришди ҳамда хатти-ҳаракатнинг янги моделига ўтди - «тўхтовсиз қўрқитиш ва санкциялар». Бу ҳақда у «Россия 24» телеканали эфирида айтиб ўтди.

«Афсуски, АҚШ биз билан дипломатик ўйин учун имконият топа олмай ва Яқин Шарқ ҳамда Африка шимолида ҳам ўз дипломатик ўйинида муваффақиятсизликка учраб, афтидан, Б режага ўтди: тўхтовсиз қўрқитиш, санкцияларга», - дея айтиб ўтди Захарова.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, Қўшма Штатларнинг бундай хатти-ҳаракати – бу катта стратегиясининг бир қисми.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Европа давлатларидан чиқариб юборилган россиялик дипломатлар сонини эшитгач ғазабга мингани хабар қилинганди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.