Ливерпулдан топилган кўзсиз махлуқ мутахассисларни ўйга толдирди

Ливерпулдан топилган кўзсиз махлуқ мутахассисларни ўйга толдирди
Буюк Британиянинг Ливерпул шаҳрида қирғоқдан ғайриоддий махлуқнинг жасади топилди, деб хабар берди Даракчи нашри.

28 ёшли ойна ювувчи Шон Холл (SeanHall) ҳамкасби билан Мерси дарёси қирғоғида сайр қилиб юрганда ғалати мавжудотнинг жасадига дуч келди. “Мен уни тирик деб ўйлаб, ёрдамга шошилдим. Бироқ у ўлган экан”, деди Шон. Махлуқнинг сўйлоқ тишлари бўлиб, кўзлари йўқ эди. Жасад ривоятлардаги денгиз махлуқларини эслатар эди.

Шон унинг қандай жонзот эканлигини аниқлаш мақсадида ҳайвонларни ҳимоя қилиш ташкилотига қўнғироқ қилди. Аммо воқеа жойига етиб келган мутахассислар жасаднинг чириб кетганлиги боис унинг қандай ҳайвон эканлигига аниқлик кирита олишмади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.