Саудия Арабистонида лайнер шассиларсиз қўнди (видео)

Саудия Арабистонида лайнер шассиларсиз қўнди (видео)
Йўловчи самолёти Жидда шаҳрига шассиларсиз қўнишга мажбур бўлди, деб хабар қилди Даракчи нашри.

Ҳодиса Мадинадан Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрига учаётган йўловчи лайнери билан содир бўўлган.

Маълумотларга кўра, ҳаво кемасининг гидравлик механизмида носозликлар бўлган. Шу боис лайнер Жиддага зудлик билан қўнишга мажбур бўлган.

Самолёт учувчиси лайнерни шассиларини туширмасдан қўндиришга мажбур бўлган.
[media=https://youtu.be/NkOGMr9Bwco]
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.